Исмлар маъноси ҳақида

22:57 / 23.04.2017 | Савол | 1315
Ассалому алайкум!

Менинг исмим Субҳон. Исмим сура ва оятларда кўп такрорланади. Исмимнинг асл маъносини билмоқчиман. Шунингдек исмим менга оғирлик қилмайдими? Исмлар маъноси саҳифангизда «Аллохнинг номлари билан исм қўйиш мумкин эмас», деб ёзилган. Агар оғирлик қиладиган бўлса нима маслаҳат берасиз?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!

Субҳон мадҳ, мақташ, улуғлаш; салобат, маҳобат. Одатда бу сифатлар Аллоҳ Таолога тегишлидир. Валлоҳу аълам!.