Ассалому алайкум! Бир она ўғлини чиройли, мўмина, яхши қизга уйлантиради, улар биринчи фарзанд кўриш арафасида у ўғил бошқа қизни кўриб қолиб ота-онасига айтмасдан, у қизни ўз никоҳига олиб, яширинча яшаб юради. Онаси билиб қолганидан кейин ўғлини қаттиқ урушади ва ўғлидан ранжиб гаплашмай қўяди. Бу ерда она ўзини қандай тутиши керак? Бир тарафдан қараса 2 никоҳга рухсат бор, лекин онани берган меҳрига хиёнат қилиш тўғрими? Она қийин, ўта оғир аҳволда, ҳаттоки юрак хуружигача етиб борди, лекин ўғлини кечиролмаябди. Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Бунинг нимаси онанинг берган меҳрига хиёнат? Она ўзини бундай тутгани билан ўғлини ислоҳ қила олмайди. Уйланиб олган у аёли онага кундош эмаски, она ўзини бундай тутса. Ундан кўра муаммо сабабини ўрганиб, ҳолатни ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш лозим. Валлоҳу аълам!