Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонамга турли хил одамлар келар эди, юрак кўтараман, дам соламан, дер эди. Кейин билсам, фолбин экан.1 нафар фарзандим бор. Ҳомиладорман. Ўша уйда яшашим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Имкон бўлса, бошқа ерда яшаш керак. Имкони бўлмаса, унинг ишларига аралашиб қолишдан, топганидан ейишдан тийилиш лозим. Валлоҳу аълам!