Ақиқа қилолмаса

09:25 / 24.04.2017 | Савол | 1330
Ассалому алайкум! Эрдан ажрашган аёлнинг эри фарзандига ақиқа қилиб бeрмаса ва аёл ўзи бунга қодир бўлмаса боласига ақиқа қилиши шартми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/34191
Ақийқа ҳам боланинг ота-онадаги ҳаққларидандир.
«Ақийқа» луғатда «ёрди» маъносини англатиб, аслида, янги туғилган боланинг сочига айтилади.
Шариат таълимотларига мувофиқ, туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.
Соч бошдан ажратиб олингани учун, бу маросим «ақийқа» дейилади.
Ўша муносабат ила сўйиладиган қўй ҳам «ақийқа» дейилади.
Истеъмолда шу маъно кўп ишлатилгани учун, «ақийқа» деганда фақат янги фарзанд туғилиши муносабати ила сўйиладиган қўй тушуниладиган бўлиб қолган.

Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг», – дедилар».
Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Ҳадисдаги бу жумла «янги туғилган боланинг ақийқаси ўзи билан», деб тушунилади. Яъни, ҳар бир янги туғилган болага ақийқа лозим, деганидир.
«Бас, унинг учун қон чиқаринг.»
Яъни, янги фарзанд туғилгани шарафига жонлиқ сўйинг. Бу муносабат ила қон чиқариш қандай бўлишини келаси ҳадиси шарифлар баён қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумога биттадан қўчқор сўйиб ақийқа қилдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилишган