Пардоз ҳақида

16:11 / 24.02.2021 | Ruxsora Roziqova | 1288
Ассалому алайкум! Ҳалол деб сотаётган қошга чизиладиган хиначаларни олиш жоизми? Таҳорат ўтказади, дейишди. Агар таркибида ҳалол бўлмаган маҳсулотлар бўлса-ю, мен билмай ҳалол экан деб ишлатсам гуноҳкор бўламанми? Ёки қандай хиналардан пардоз учун фойдалансак жоиз? Таҳорат ўтказади деб сотса, олсак жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол ҳаром кўпроқ ейдиган нарсаларга нисбатан ишлатилади. Буёқлар сув ўтказадиган бўлса, уларни ишлатиш жоиз. Валлоҳу аълам!