Ассалому алайкум! 2-3 ёшгача бўлган бола гиламга сийиб қўйса ҳар гал гиламни олиб ювишнинг иложи бўлмай ўша жойни нам латтада артиб қўйса бўлаверадими? Кейинчалик бу жой намоз ўқишга жоизми? Агарда гўдак бирор жойга ёзилсаю бу ер қуриб қолса, бу ерни нам оёқ билан босганда таҳорат кетадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Гиламга нажосат текканида устидан бир кеча сув оқизилади, дейилган фиқҳ китобларида. Латта билан артилса, у ерда намоз ўқиб бўлмайди. Нам оёқ билан босганда таҳорат кетмайди, аммо ўша оёқнинг сийдик босган қисмини ювилади. Валлоҳу аълам!.