Ва алайкум ассалом!
Аёл киши номаҳрамларга ҳидини билдириб атир сепмайди.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон аёл киши атир сепиб, унинг ҳидини билдириш учун бир қавмнинг олдидан ўтса, у бундоқ-бундоқдир, деб қаттиқ гап айтдилар».
Сунан эгалари ривоят қилган.
Шунингдек, эҳромдалик пайтида ҳам атир сепмайди. Рамазон кунлари ҳам ҳушбўй нарсалардан тийилиши тавсия қилинади. Бундан бошқа пайтлар жоиз, намозда ҳам. Валлоҳу аълам!.