Қош териш

02:25 / 05.03.2021 | Maryam | 894
Ассалому алайкум! Мен кўчага чиққанимда ҳеч қандай пардоз қилмайман.Фақат уйда зийнатланаман.Саволим шуки, менинг қошим икки хил. Бири сийрак, иккинчиси қалин. Икки хил кўринишидан баъзан ҳижолат бўламан. Шу қалин қошимни сийракроқ қилиб теришим жоизми? Бунда ҳеч қандай шакл киргазиш нийятим йўқ. Фақат иккисини бир ҳил ҳолга келтирмоқчиман. Шу жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сийрагини қалинига ўхшатиб бўяб олган афзал. Валлоҳу аълам!