Оила

10:37 / 24.04.2017 | Савол | 1014
Ассалому алайкум! Ёшим 35да. 3та фарзандим бор. Эрим мeнга ҳeч ҳам эътибор қаратмайди. Дeярли ҳар куни майда гаплар билан жанжаллашамиз. Жаҳл устида эримга қаттиқ гапириб қўйсам гуноҳкор бўламанми? Солиҳа аёл бўлишим учун қандай ишлар, амаллар бажарсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу вазият биргина жавоб билан тўғриланиб кетиши қийин нарса. Ҳозирча тавсия қиладиган нарсам сиз «мен», деган нарсани бир муддатга йўқотиб, эрингизнинг ҳолига айланиб кўринг, юрагини, кўнглини билинг. Нима истаги бор, нимани истамаяпти. Ёқтирмаган сўзларини, ишларини бир муддатга тарк қилинг ва бунда сабрли бўлинг. Ундан бирор нарса талаб қилишдан аввал, ўзингиз унга бирор нарса бериб кўринг. Эр сиз билан хотиржамлик сезса, сиз томон талпина бошлайди, сизга эътибор қилади. Жаҳл устида қаттиқ гапириш у ёқда турсин, унинг олдида жаҳлингиз чиқмасин. Мабодо чиқса ҳам, буни сездирманг. Валлоҳу аълам!.