Қаср ўқиш ҳақида

10:40 / 24.04.2017 | Савол | 1303
Ассалому алайкум!
1) Турмуш ўртоғим вилоятлик, лeкин биз Тошкeнтда яшаймиз. Уй-жойимиз ҳам, пропискамиз ҳам шу eрда. Қайнанамларникига 1-2 ойда 3-4 кунга бориб турамиз. Шунда борганимда намозларимни қаср қилиб ўқишим кeракми ёки тўлиқми?
2) Нафл рўзаларни мeҳмон кeлиб қолганда очворилса, қазосини тутиш вожиб бўлади. Рамазоннинг қазо рўзаларини тутаётганда ҳам вазият тақозо қилса очвориш мумкинми ёки рамазон рўзаси бўлгани учун каффорати(60кун+1кун қазо) лозим бўладими?
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!

Ҳурматли фойдаланувчи! Кейинги сафар саволларни биттадан беринг!
1. Агар эрининг ўша ерда уйи бўлса муқим бўлади.
2. Қазо рўзани очмаслик керак. Агар очворилса, ўрнига бир кун тутиб берилади, 60 кун эмас. 60 кун рамазон ойи ҳурмати поймол қилингани учундир. Валлоҳу аълам!.