Таяммум

13:45 / 06.03.2021 | Nodira | 510
Ассалому алайкум! 90 ёшли бувимнинг оёқлари ишламай қолган. Юролмайдилар. Чўмилишларига ҳам, таҳорат олишларига ҳам кимдир ёрдам бериши шарт. Тоғам ишда бўладилар. Келинлари таҳорат қилдиришни малол олар экан. Намозларимни вақтида ўқиёлмаяпман, деб йиғлаб қоладилар. Таяммум қилиб ўқийверинг десам, кимдир мумкин эмас, сув бор, соғлиғингиз кўтаради, таҳорат олишингиз керак, дебди. Келинойимга яхши гап билан ҳам, ёмон гап билан ҳам таъсир ўтказолмадик. Бошқа фарзандлариникида бувим кўпи билан 1 ой турадилар, кейин уйимга кетаман, деб туриб оладилар. Саволим таяммум билан намоз ўқисалар бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шифокор таҳорат зарар эканини тасдиқласа, ёки бувингизга итоат қилиши вожиб бўлган одам топилмаса, таяммумга рухсат бўлади. Валлоҳу аълам!