Таълим олишим

16:06 / 04.03.2021 | Mukarram | 679
Ассалому алайкум! Ёшим 17 да, лицейни битириб бўлганимдан сўнг ўқишимни чет элда давом эттиришни режалаштиряпман.Тайёргарликни Аллоҳга истихора қилишдан бошладим, лекин тушимда фақат ва фақат оилам даврасида қандайдир оилавий табдирга тайёрланаяпмиз. Фақат бир хил туш кўряпман, нима қилишга ҳам иккаланиб турибман. Устозлар менга жавобингиз жуда ҳам муҳим, илтимос. Бу истиҳорадан ўзимга нима хулоса қилишни билмаяпман, менга маслахат беринглар.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Кўнгил ҳолатига қаралади. Кўнгилда ижобий ҳолат бўлса, истихора қилинган ишни қилса бўлади, акс ҳолда қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!