Бувимга Қуръон тиловати

02:50 / 05.03.2021 | Muqaddas | 581
Ассалому алайкум! Масалан, фарзанд ўтган ота-онасини ҳаққига дуо қилса, Қуръон тиловати савобларидан юборса бўлади, деб биламан. Лекин бувим ва бувамнинг ҳаққиларига дуо ва Қуръон тиловати савобларини юбориб турсам ҳам бўладими ёки фақат фарзанди бўлиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзанд бўлиши шарт эмас. Ўтганлар ҳаққига дуо қилиш, тиловат ва бошқа нарсалар савобини бағишлаш жоиз. Валлоҳу аълам!