Лак билан Қуръон ўқиш

22:10 / 07.03.2021 | Mohlaroyim | 703
Ассалому алайкум! Ҳозирда Қуръон қоидаларини аммамга ўргатябман. Беш вақт намоз ўқийдилар, аммо қўлларида лак билан. Таҳорат дуруст бўлмаслигини биладилар. Қуръонга тушганларида шу қўлларидаги лак билан китоб ўқитишим жоизми? Ёки ўқишни ўргатмаганим мақулми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмаслигини била туриб ҳам шу ишдан тийилмаса, ўргатмаслик керак. Валлоҳу аълам!