Ассалому алайкум! Уйимизга совчилар келишди, ота-онам ҳали кичкиналигимни ва чиқаришмаслигини айтишди. Аммо улар ўғилларини олиб, ўқишимга келишди. Устозларим отамдан сўрамасдан, яширинча у бола билан кўриштиришмоқчи бўлишди. Розилик бермадим. Шунда, бола билан келган аёл устозларим билан уришиб кетишди. Шунда ҳам чиқмадим. Саволим: Уларнинг, ва устозларимнинг бу қилган ишлари тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри шубҳасиз. Валлоҳу аълам!