Бароат кечаси ҳақида

04:30 / 14.03.2017 | Савол | 3692
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ. Мен кеча интернет тармоқларида Бароат кечасини кутиш бидъат деб ўқидим . Лекин бизда Бароат кечасида қазо намозлар ўқилар ва рўза тутилар эди. Шу ҳақида оят ёки ҳадислар борми? Бўлса айтиб берсангиз, илтимос. Жавобини кутиб қоламан. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шаъбон ойининнг 15-куни рўзадор бўлиш, кечаси бедор бўлиш ҳадиси шарифда келган. Аммо қазо намозларни ўқишни у кечага хослаш Қуъон ва суннатда зикр қилинмаган.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунча:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, мубтало борми? Унга офият бераман. Фалончи қани? Пистончи қани?» дейди».
Ибн Можа ривоят қилган.
Валлоҳу аълам