Намоз

10:52 / 24.04.2017 | Савол | 1042
Ассалому алайкум! Агар фарз намозида 2- ракъатдан сўнг ёддан чиқиб “ташаҳҳуд”га ўтириб “аттаҳиятти”ни ўқимай 3-ракъатни ўқиб кетса 4- ракъатда “ташаҳҳуд” ўқиб, салом бериб саждаи саҳв билан тўғрилаш жоизми ёки бошқатдан ўқиш керакми? Бармоқлар четида эт чиқиб қолсаю, уни шилса томчи қон ёки қон изи (қон оқмайди ва юқмайди) бўлиб қолса таҳорат бузилган ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Иккинчи ракъатдан кейинги ўтириш вожибдир. Вожиб амал тарк қилинганда ўрнини саждаи саҳв билан тўлдирилади.
Қон чиққан жойидан бошқа ёққа тарқаб ўтмаса, таҳорат кетмайди. Бошқа ёққа ўтса, таҳорат бузилади. Валлоҳу аълам!.