Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим ҳаром қилинган гўштлардан таом таёрлаб, еб юрса, (биз учун ҳаромлигини била туриб) бунда у Аллоҳга ширк келтирган бўладими? Ва бу бизнинг никоҳга таъсир қиладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни қилса, осий бўлади, мушрик эмас. Аммо ҳаром эканига эътиқод қилмаса, иймони кетади. Бунда гўшт ҳақиқатда ҳаром гўшт бўлиши керак, шубҳали эмас. Валлоҳу аълам!