Туш таъбири
10:58 / 24.04.2017 |
Савол |
1178
Ассалому алайкум! Дадамлар яқин орада қазо қилдилар. Тушимда дадамларни тeз-тeз кўраман. Нeга бундай тушлар кўряпман?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу руҳий ҳолатдан. Айрилиқ таъсири бўлса керак. Ҳақларига дуода бўлинг. Хатми Қуръон, хайри эҳсон қилдиринг. Валлоҳу аълам!.