Даюс бўладими

03:05 / 10.03.2021 | Бахтихон | 763
Ассалому алайкум! Мен ҳижобдаман, лекин қайнонам ва кайнопаларим ўта замонавий юришади. Рўмолсиз ва очиқ кийинишади. Эшитишимча аёл кишини эри бўлмаса, уни гуноҳи отасини, ака-укаларини ва вояга етган ўғилларини жаннатга киришдан тўсар экан. Яъни улар даюс бўлиб қоладими? Турмуш ўртоғим опалари сабаб жаннатга киролмай қолишидан қўрқаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, аёл кишига маҳрамлари масъуллар. Уларни беэътибор ношаръий ҳолларидан ташлаб қўйсалар, жавобгар бўладилар. Валлоҳу аълам!