Қуръон ёд олиш

02:53 / 10.03.2021 | Nargiza | 440
Ассалому алайкум! Мен 2-гуруҳ ногирониман. Шунинг учун бироз овоз пайларим ривожланмаган. Мен Гранд таълимда араб алифбосидан бошланғич таълим олган эдим. Кейин ўқишни давом эттиришга имконим бўлмади. Қуръон ўқиганимда ҳамма ҳарфларни ҳам тажвиди билан, тўлиқ ўқий олмайман, нафасим етмайди. Қуръонни иншааллаҳ ёд олиш ниятидаман. Саволим шуки, Қуръон ҳарфларини тажвиди билан ўқиёлмасам, ёд олсам,менга хатоларим учун гуноҳ ёзиладими? Иккинчи саволим Қуръонни устоз билан ёдлашим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳарфларни имкон қалар талаффузига уруниш керак. Имконидан ортиғи талаб қилинмайди. Устозга имконият бўлса, шарт албатта. Валлоҳу аълам!