Кундалик вирдлар

11:03 / 24.04.2017 | Савол | 1176
Ассалому алайкум! Ҳадисда келишича бомдод вақти “Ҳашр”ни сўнги 3 оятини ўқиб шомга етмай қазо қилган одам жаннати бўлади ва шом вақти ўқиб бомдодга етмаса ҳам. Аёллар узрли ҳолларида (инсон ўзини қачон умри тугашини билмайди) ҳоли қандай бўлади? Бу вақтда бир оят ҳам ўқиш мумкин эмаску
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Поклик пайтида тарк қилмай, ҳайз ҳолатида тарк қилинса, узр туфайли бўлгани сабаб покликлаги ҳолат эътиборга олинади, ин шаа Аллоҳ. Аллоҳ Одил Зотдир. Валлоҳу аълам!.