Ассалому алайкум! Тиллага, машинага ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларга қанча закот бериш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Машинани ўзингиз қўллайдиган бўлсангиз, закот бермайсиз. Аммо тижорат учун бўлса, закот берасиз. Машинанинг ўзини тижоратга қўйган бўлсангиз, қирқдан бири закотга берилади. Агар у ишлаб турган бўлса, ундан келаётган маблағнинг қирқдан бирини чиқарасиз.Тилло ҳам шу, нисобга яъни 85 гр га етган бўлса, қирқдан бирини чиқарасиз. Валлоҳу аълам