Кийим

03:34 / 11.03.2021 | Zaynab | 911
Ассалому алайкум! Устоз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Эркак киши (агар яхши пул топса) аёлини ҳар фаслда кийинтириши керакми? Мен ўзига тўқ оилага келин бўлганман, қизлик пайтимда битта кийимни жуда узоқ вақт киярдим. Келин бўлганимдан кейин эса ҳўжайним нечта кийим хоҳласам олиб берадилар, лекин кўп кийимларим бўлишига, кийимларимни кўпайтиришга виждоним қийналади. Ҳудди гуноҳ иш қилиб қўяётгандекман. Эрим эса, эскирса кийма, бошқасини ол, айтсанг пул бераманку, дейдилар. Ҳар ой, ҳар фасл янги кийимлар олсам гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалолдан экан гуноҳ эмас. Исрофдан сақланиш марғуб иш. Валлоҳу аълам!