Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли устозлар. Илм йўлидаги машаққатли меҳнатларингиздан АЛЛОҲ рози бўлсин. Бир нечта саволларим бор эди:
Биринчиси: Онажоним Қуръони Каримни биринчи марта Хатм қилдилар АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ. Баъзи бир илми бор опа сингилларимиз "Қуръон тўйи" деган маъросим қилиш керак дейишяпти шундай маросим динимизда борми ёки савоб ва эҳсон умидида маросим ўтказайликми?
Иккинчи савол: уйда ҳайвон тасвири тушурилган расмларни илиш, сақлаш мумкин эмаслиги айтилган. Лекин баъзида одамлар тасвири тушурилган идишларда таом тортилади бу ҳолатда ўша идишдан таом ейиш жоизми?
Учинчи савол: Ақиқа масаласи Қурбонликка аталган қўйни ҳам ақиқа учун ҳам қурбонлик учун деб нийят қилинса бўладими?
Жавобларингиз учун олдиндан рахмат. Илмингиз зиёда бўлсин
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Қуръон хатмидан кейин жамланиб дуо қилиш бор шариатда. Эҳсон қилса жоиз. Риё бўладиган ишлардан четланган ҳолда. Валлоҳу аълам!