Номаҳрамлар

01:10 / 18.03.2021 | Gulnoza | 514
Ассалому алайкум! Менинг умр йулдошим бошлиқ лавозимида ишлайдилар. У ерда бир нечта аёллар ҳам ишлайдилар. Улар маданий хордиқ олишга ресторан ва баъзида тоғларга ҳам чиқиб келишади. Мен умр йулдошимга жудаям ишонаман. Лекин уларнинг бу ишлари қанчалик тўғри? Ислом динида бунга қандай қаралади? Баъзида бизлар билан дам олишга умуман вақтлари бўлмайди. Лекин мен тушунаман, ишлари жудаям кўп. Тўғримикин шу ишлари?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрамлар муносабати орасида чегаралар бор ва булар маълум. Ўша чегарадан чиқамаслик керак. Шунингдек эр киши минг иши кўп бўлган тақдирда ҳам оиласига вақт ажратиши шарт. Валлоҳу аълам!