Ассалому алайкум! Маҳрдан воз кeчган аёллар ҳақида охиратда қандай ажрлар ваъда қилинган?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Маҳрдан воз кечган аёллар ҳақида охиратда ажрлар ваъда қилингани ҳақида маълумотлар йўқ. Аксинча, шариатда темир узук бўлса ҳам маҳр қилиб беришга чорланган. Аммо маҳрини оз сўраган келинларни барокотли келинлар деб аталгани ҳадисларда бор. Валлоҳу аълам!.