Илтимос маслаҳат беринг

12:40 / 24.04.2017 | Савол | 1130
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 7 ой бўлди. Хўжайинимни оғайнилари билан баъзида ичкилик ичадиган одати бор экан. Шу одатларини қолдириш учун 2 ой ҳаракат қилдим. Охири «яна бир марта ичсам хотинимни қўйган боламан» денг дедим. Улар қайтардилар. Орадан 2 кун ўтиб, улар яна сарҳуш келдилар. Бизни бир хаёл қийнаяпти, никоҳ ўқитсакмикан ёки уйдан чикиб кетмаса талоқ тушмайдими? Илтимос менга маслаҳат беринг?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Сиз агар: «Яна ичиб келсам, хотинимни қўйган бўлай», денг, деган бўлсангиз ва у киши буни қайтариб айтган бўлса, кейин ичиб келса, бир талоқ тушади. Кетидан дарров яшаб кетаверган бўлсанглар, қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Валлоҳу аълам