Хатога жавоб бериш

01:38 / 22.03.2021 | Нозима Мамирова | 868
Ассалому алайкум! Аллоҳга беҳисоб шукр, Қуръон ўқишни ўргандим. Билганларингизни ўргатинг, деб кирганларга йўқ деб айтолмайман. Уларга иложи борича тажвид қоидалари билан ўргатишга ҳаракат қиламан. Аммо кўплари хатоларини тўғрласам ҳам тушундим, деб қўйиб хатони яна қайтараверишади. Баъзан қўрқиб кетаман, булар шундай ўқишда давом этаверса уларни савобига шерик бўлгандек хатоси учун ҳам гуноҳкор бўлмайманми? Шуларни ўйлаб ўқитиш фикридан ҳам қайтиб қоламан. Бу ишим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ, хатоларни тўғрилайвериш керак. Сиз тўғрилаганингизга қарамай хатода давом этаверса, ўзи жавобгар бўлади. Валлоҳу аълам!