Ассалому алайкум! Исломда майонeз истeъмол қилиш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввал Е қўшимчаси нима эканлигини билиб олсак. Е қўшимчаси бу озиқ-овқат қўшимчаси бўлиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни асосини ташкил қилмайди балки ишлаб чиқарувчини ҳаражатларини иқтисод қилиш мақсадида маҳсулот таркибига қўшиладиган табиий маҳсулотлар ўрнини қоплаш, маҳсулотни яроқлилик муддатини узайтириш ва одатдагидан кўра мазалироқ қилиш мақсадида ишлатиладиган кимёвий моддалар. Е ҳарфидан кейин келадиган учта сон эса уни қайси гуруҳга тегишлилигини кўрсатади. Масалан;
Е100 дан Е199 гача озиқ-овқатларга ранг (краситель) бериш учун.
Е100 (куркумин) — ранг берувчи; соуслар (кетчуп, майонез), карри кукуни, консерва маҳсулотлари таркибида бўлади. Валлоҳу аълам!.