Закот

12:59 / 24.04.2017 | Савол | 1227
Ассалому алайкум! 22 ёшдаман. Битта фарзандим бор. Ҳeч қаeрда ишламайман. Хўжайиним эса ўқийдилар. Оилада рўзғорни ҳозирча фақат қайнотам бажарадилар. Яқинда закот бeрмайдиганларнинг аҳволи ҳақида эшитдим. Мeни закот бeришга ҳeч қандай молим йўқ, лeкин тиллаларим бор. Уларни тақаман. Улардан закот бeришим кeракми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Савол: Аёлнинг тақинчоқлари нисобга етадиган бўлсаю, закотини тўлашга маблағи бўлмаса, нима қилади?
Жавоб: Мулк кимники бўлса, закот ҳам унинг зиммасига вожиб бўлади. Аёл киши тақинчоқларидан закот миқдоричасини сотиб, закотини беради. Агар аёл эридан «Закотларимни тўлаб беринг», деб илтимос қилса ва эр адо этса, хотиннинг зиммасидан закот соқит бўлади.
Савол: Тилла, кумуш тақинчоқларнинг ишлатилаётганидан закот бериладими ёки ҳожати аслиядан ортган миқдориданми?
Жавоб: Тақинчоқлар хоҳ ҳожати аслия бўлсин, хоҳ ҳожати аслиядан ташқари бўлсин, улардан закот берилади. (“Мўминнинг нажоти” китобидан).
Валлоҳу аълам!.