Ассалому алайкум! Акса урганда четдан келадиган жавобни ҳам аёл ва эркакларга хосланган кўриниши мавжудми? Аёлларга ярхамикуллоҳ, эркакларга ярхамукаллоҳ деб ёзилган манба кўрдим. Ва ҳудди шундай раҳмат ўрнида ишлатиладиган жаззакуллоҳу ҳойрон калимасида ҳам шундай хосланиш мавжуд экан.
Булар қанчалик тўғри?
Агарда шундай хосланиш бўлса улар ўртасида маъносидаги фарқ нимада?
Ва яна шунга ўхшаш эркак ва аёл айтишида хосланадиган қандай калималар бор?
– Ва алайкум ассалом! Аёлларга ярҳамукиллаҳ, жазакиллаҳ. Эркакларга ярҳамукаллоҳ, жазакаллоҳ. Маъно бир хил, фақат аёл ёки эркакка хитоб жиҳатидан фарқли. Шунга ўхшаш калималар кўп. Уларни бу ерда келитириб ўтириш мушкул иш. Валлоҳу аълам!