Ассалому алайкум! Аёл киши пардоз қилиб кўчага чиқиши мумкин эмаслигини биламан. Лекин менинг юзимда доғларим кўп. Доғларни ёпадиган яъни тоналний крем суриб чиқиш ҳам пардоз билан чиқишга кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Чиройли қилиб кўрсатса, ҳа. Валлоҳу аълам!