Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Никоҳимда мен келин бўлиб тушган уй маҳр сифатида берилган. Биз 3 келинмиз, овсинларимни ҳовлиси алоҳида. Лекин қайнонам менга маҳр деб берилган уйни овсинимга ва уларни ўғилларига бермоқчи, келажакда катта невараларини шу уйга уйлантириш нийятидалар. Ҳали мендан розилик олмадилар. Мен кейин фарзандларим билан қаерга бораман. Бундай ишлари тўғрими ёки ҳақиқатдан мени розилигим шарт эмасми? Мени фарзандларимнинг ҳаққи йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр дейилган бўлса, у уй сизга тегишли. Валлоҳу аълам!