Ассалому алайкум! Мен 2 йил аввал 3-фарзандимни кесарча кесиш орқали туғдим. Аввалги икки ўғлимни ҳам кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирганман. 3-фарзандим вақти соати билан, лекин ўлик туғилди. Операция пайтида докторлар эжк қилишни тавсия қилишди, мен рози бўлдим. Бачадон спайка бўлиб кетган экан. Лекин эрим ҳалигача билмайди. "Нега бўйингда бўлмаяпти", деса айтолмаяпман. Лазер йўли билан эжкни очтирса бўларкан, деб эшитдим. Шундай қилсам бўладими? Ёки эримга тўғрисини айтишим керакми? Агар айтсам эрим билан орамизга совуқчилик тушушидан қўрқяпман. Илтимос тўғри йўл кўрсатинг.
– Ва алайкум ассалом! Эрингизга бор гапни тушунтиринг, соғлиғим яхши бўлмаганидан, шифокорлар тавсияси билан қилинганди, денг. Очтиришни шифокоримиз билан маслаҳат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!