Ҳаром эмасми?

17:46 / 27.03.2021 | Mukhayyokhon Numonjonova | 948
Ассалому алайкум!

Мен принтер олмоқчи эдим, 80-90 € атрофида турар экан, уни 12 ойга бўлиб тўлашга олса бўлар экан. Аммо ойлик тўловни 12 ойга кўпайтириб ҳисоблаб чиқсам, 5 € қўшимча тўланади экан. Мисол учун, 85-95 € бўларкан. Саволим, агар мен бу қўшиб олиб қўйиладиган тўловга рози бўлсам ва зиён кўрмасам, бундай ҳолатда бўлиб тўлашга олиш ҳаром ҳисобланадими? Ёки бундан мен ҳам, иккинчи тараф ҳам манфаатдор бўлгани учун жоизми?

Ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!