Муслимааткидс дастури

12:15 / 29.03.2021 | surayyo | 631
Ассалому алайкум! Телеграмдаги Муслиматкидс дастурини кузатиб боряпмиз. Сизларга катта раҳмат, миннатдормиз. Шу дастурда чиқаётган болалардек бизнинг фарзандларимиз ҳам Қуръони Каримни ёд олиши учун қандай қилсак бўлади? Шу чиқаётган болаларнинг ота-оналари ёки устозлари билан боғланиб тавсиялар олмоқчи эдик. Шу мақсадда бизга ёрдам бера оласизми? Ўзингизнинг тавсияларингиз бўлса ҳам ёзиб юборинг. Олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма болалар ҳам бундай бўлмайди. Буни яхши тушуниб олишимиз керак. Аллоҳ баъзи болачаларни шундай қилиб қўяди. Ота оналари тавсиялар билан чиқишга узр айтишди. Мен ҳам қори бўламан дастурида беҳисоб тавсиялар бериб борилаяпти. Валлоҳу аълам!