Ассалому алайкум! Ибодатли оилага кeлин бўлганман. Нимадир иш қилсам доим кeсатадилар ёки қовоқ тумшуқ қилиб ҳўжайнимларга ёмонлайдилар. Шунақа вазиятда нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Хўжайинингиздан мулойим ва холислик билан қайинонангизга нима ёқмаётганини сўраб билиб олинг ва ўша ишни қилманг. Агар беҳуда шунақа қилавераётган бўлсалар, эътибор қилманг, кўнглингизга олманг. Сиз ҳам шунақа жавоб қилманг. Очиқ чеҳра билан яхшилигингизни, хизматингизни қилиб қўяверинг. Ниятингиз соф бўлса, бир кун албатт билинади. Валлоҳу аълам!.