Фарзандсизлик ҳақида

21:42 / 29.04.2017 | Савол | 1364
Ассалому алайкум! Фарзандсизлик туфайли 2-марта уйланиб, ҳар хил чоралар натижа бермаган айбли эркакнинг аёлига эркакнинг укасидан уруғ олиб сунъий уруғлантирса бўладими? Оила қил устида турипти
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Зино бўлади! http://savollar.islom.uz/savol/92547
САВОЛ: Сунъий ҳомиладорлик йўли билан туғилган, яъни мутлақо бегона эркакнинг уруғи билан уруғлантирилиб дунёга келган бола зинодан туғилган бола ҳукмидами?
ЖАВОБ: Бегона эркакнинг уруғидан урчитилган сунъий ҳомиладорлик зино билан баробар. Бундан туғилган бола ҳам зинодан туғилган (валади зино) ҳисобланади.

РОБИТАТУЛ ОЛАМИЛ-ИСЛОМИЙ ҲУЗУРИДАГИ
ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИ ҚАРОРИ
Ислом Фиқҳи академиясининг 1400 ҳижрий сана 23-30 робиъус-сонийдаги учинчи мажлиси шундай қарор қабул қилди:
СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДА
«Оилали бўла туриб, ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.
Эрнинг уруғлигини олиб, унинг хотини бачадонига қўйиб, урчитиш шариат бўйича жоиздир. Эр-хотин икковларидан уруғликларини олиб, найчада урчитиб, сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир. Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас. Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Даволанаётган аёлга иложи борича муслима табиба қарасин».
Валлоҳу аълам!.