Талоқ

21:14 / 29.03.2021 | МУМИНА | 902
Ассалому алайкум! Ҳўжайним бир айтишда уч марта талоқ дедилар. 1 ойдан кейин 3 мартта қабул қилдим дедилар. Лекин мани эшитишим бўйича аёл 3 мартта ҳайз кўриб ғусл олмагунича никоҳ ўқитиш керак экан. Ҳозир 3 мартта ҳайз кўрдим, ғусл қилолмай турибман. Энди биз никоҳ ўқитишимиз шартми ёки қабул қилдим деганлари билан яшайверсак бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир лафз билан айтилган уч талоқ уч талоқ бўлиб тушади.

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).  Валлоҳу аълам!