Қўрқоқ бўлиб қолган

02:47 / 05.03.2021 | Iroda Tulanova | 665

Ассалому алайкум! Ўғлим 4 ёш, жуда ҳам қўрқоқ бўлиб қолган. Қандай дуо ва суралар ўқисам бўлади? Кундузи ҳам менсиз юра олмайди. Уйимиздаги пардага, ёки шифтга қараб қўрқади. 

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Шифокорга кўрсатиб кўринг. Бола бекордан бекорга қўрқоқ бўлмаган. Унинг қўрқоқ бўлишига бирор сабаби бўлади. Уни нимадир қаттиқ қўрқитган бўлиши мумкин. Қаттиқ жазоланиш, қоронғу хонага қамаб қўйиш каби йўллар билан тарбия қиладиганларнинг фарзандлари ўзига ишончи паст ва қўрқоқ бўлиб катта бўлишади. Валлоҳу аълам!