Ассалому алайкум! Кўпинча намоз ўқиётганимда намозимда хатога йўл қўйганимни тушуниб намоздан чиқиб кетиб, 3 маротаба “Астағфируллоҳ”, деб намозимни бошидан бошлайман. Шу тўғрими ёки намозимни тугатиб, кейин бошқа ўқишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Хато намознинг фарзларида содир бўлса, ундан чиқиб бошқа ўқийсиз. Аммо вожибларида хато кетса, саждаи саҳв билан тўлатасиз, намозни бузиб қайта ўқимайсиз. Бундан бошқалари, яъни суннат, мустаҳабларида хато бўлганида, намозни бузмайсиз ҳам? саждаи саҳв ҳам қилмайсиз. Валлоҳу аълам!.