Ассалому алайкум! Менга маслаҳатингиз жудаям керак, фарзандларим ҳўжайиним, ўзим намоз ўқиймиз, Аллоҳни айтганларини бажаришга ҳаракат қилиб яшаяпман, ҳўжайиним диабет касалига чалинганлар, уларга кимдир наша шу касалликни тузатади, деб маслаҳат берибди. Мен нашани истеъмол қилиш ҳаромлигини тушунтиришга ҳаракат қиляпман, лекин мендан исбот талаб қилаяптилар. Мен қаттиқ изтиробда қолдим, илтимос шуни ҳаромлигини тасдиқласангиз уларга кўрсатардим. Балки шу гуноҳдан асраб қолишга ёрдам берган бўлардик, олдиндан раҳмат.