Ассалому алайкум! Қизим 5 ёшлигидан сув спорт тўгарагига борарди. Ҳозир 10 ёшда. Ўргатувчиси (трeнeри) ўғил бола бўлса ҳам қатнашиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Балоғат ёшига яқинлашиб қолибди, бу ишни тўхтатгани маъқул. Чунки фарзандларни мукаллаф бўлишмасада, намозга қиёсан етти ёшдан кейин шариат амалларига ўргатиб бориш тавсия қилинади. Айнан 10 ёшда ҳаттоки ака-укалари билан жойларини бошқа қилинади. Бу ёшда улар кўзга кўриниб қоладилар ва ўзларида ҳам жинсий тушунча, ҳислар уйғона бошлайди. Юқоридаги ҳолат тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Валлоҳу аълам!.