Ломбард

14:48 / 29.03.2021 | Zaxro | 380
Ассалому алайкум! Бизнинг шароитимиз оғир бўлгани сабабли қайнонам узугини ломбардга қўйиб пул олиб рўзғорга ишлатиб турайлик, деб айтганди. Эрим рози бўлдилар, мен унақа қилмайлик, десам ҳам унашмади ва ломбарддан пул олдилар. Нафсим устун келиб уйимизга рўзғор қилиб келдик, хурсанд эдим гўё. Ачинарлиси у нарсалардан болаларим ҳам ейишди. Аммо бу ҳурсандчилигим узоққа чўзилмади, ичимда шундай бир дард борки, мени эзаяпти. Мен ҳаром пулни олиб ўзим еганим етмаганидек, яна етмаганига болаларимга ҳам едирдим. Жуда қийин аҳволда ман. Кўп тавба қилиб йиғладим, намозларимда тавба қиляпман. Лекин шунчалар қалбим қоронғу ҳеч ёришмайди. Ҳурматли устоз, Аллоҳ мени қилган ишимни кечирармикин? Мени қалбимга таскин беринг илтимос.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ кечирадим йўқми, ёлғиз Ўзи билади. Биз эса кечиришидан умидвор бўламиз, тавба қиламиз ва хатоларимизни тузатамиз. Валлоҳу аълам!