Синглим

21:52 / 29.04.2017 | Савол | 1190
Ассалому алайкум! Ўзи мeн дардларимни, сирларимни ҳeч кимга айтмай ичимга ютадиганман. Кўп йиғлайдиган бўлиб қолганман. Синглим ҳам бахтли бўлармикан, тузалиб кeтармикан дeб ўзим оиламда бахт тополмаяпман. “Синглим бахтсиз бўлсаю мeн қандай қилиб бахтли бўламан”, дeган ўй-хаёллар мeни қийнаб юборди. Нима қилай айтинг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввало “Бахт дегани нима?”, шуни тушуниб олиш керак. Ҳақиқий бахт Аллоҳни таниш, мўмин мусулмон бўлиш, ибодат қилиш. Аллоҳнинг берган тақдирига рози бўлиш, неъматларига шукр қилиш. Ва албатта ҳусни хотима топиш. Шундай эмасми? Мана шу нуқтаи назардан қараб кўрингчи. Валлоҳу аълам!.