Фарзни тарк қилиш мумкинми?

22:02 / 29.04.2017 | Савол | 1163
Ассалому алайкум! Агар бир мусулмон кишига уйланишлик ёки турмушга чиқиш фарз даражасига eтсаю, ота-онаси “ёшсан” дeб уйлантирмаса ёки турмушга узатмаса, у ҳолда нима қилиш кeрак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Уларга тушунтириш керак. Оқибати нима бўлиши мумкинлигини айтиш керак. (Аллоҳ асрасин!) Гапини олишмаса, бошқа яқинларга мурожаат қилиш керак, токи ота-онага тушунтиришсин. Валлоҳу аълам!.