8 март куни ҳақида билмай табриклаш

16:46 / 29 март | Durdona Obidjonova | 487
Ассалому алайкум! 8 март куни ҳақида билмай оналарни табриклаб қўйибмиз, энди бизга бир танишимиз айтиб қолди, энди эса қилган ишимдан афсусланяпман, оналар хурсанд бўлди, дуо қилишди, аммо менга айнан шу кунда қилганим тинчлик бермаяпти. Ич-ичимдан афсус қиляпман, ўйламай десам ҳам хаёлимга сен такво қилмадинг, муслима бўлсанг ҳам байрам деб нишонладинг, деган гаплар келяпти. Айтинг устоз нима килай?! Мен илм ичида юрган бўлсам ҳам бу ҳақида олдин эшитмаган эканман ёки қизиқмаганман. Мен шунчаки бу кун айнан баҳор аёлларга ўхшагани учун аёлларни хурсанд қилишса керак дердим, динга зарари йўқ бўлса керак, деб уйлабман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу энг кўп такрорланадиган мавзу. Наҳот унга тааллуқли мавзуларни, тарихини билмасак? Шариатда 8 март деган нарса йўқ. 8 март қандай байрам деб интернетдан маълумот топиб олиш жуда осон. Шундан хулоса чиқарилса бўлмаймиди? Валлоҳу аълам!