Ассалому алайкум! Шошилинч равишдаги никоҳ -имом, куёв, келин қатнашган никоҳ қабул бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Никоҳ ақди дуруст бўлиши учун сиз айтганларда бошқа қуйидагилар ҳам шарт:
Икковлари бир-бирининг лафзини эшитмоқлари ва икки мукаллаф мусулмон ҳур эркак ёки бир ҳур эркак ва икки ҳур аёл ҳозир бўлиб биргаликда иккисининг лафзларини эшитмоқлари шартдир.
Келин-куёв бир-бирларининг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини эшитмоқлари шарт. Чунки, овози эшитилмаган шахс ғойиб шахс билан баробардир.
Шунингдек, келин-куёвнинг ийжоб ва қабул ҳақидаги лафзларини ҳозир бўлган гувоҳлар ҳам эшитмоқлари шарт.
عَنْ عَائِشَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: لاَ نِكَاحَ إِلاَّ بِوَلِيٍّ وَشَاهِدَيْ عَدْلٍ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالبَيْهَقِيُّ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Валийсиз ва икки одил гувоҳсиз никоҳ йўқдир», – дедилар».
Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган. («Кифоя» китобидан)
Валлоҳу аълам!.