Таҳоратсиз Қуръонни ушлаш

02:38 / 30.03.2021 | Sitora | 1100
Ассалому алайкум! Таҳоратни узоқ вақт ушлолмас эканлар (ел келиши сабабли). Ўзлари Қуръондан сабоқ берадилар, баъзи вақтларда таҳоратсиз ҳолда мусҳафни ушлашга тўғри келиб қолаётганини айтдилар. Ўзлари Қуръон ўрганган устозлари "сабоқ бераётганда таҳорат синган ҳолатларда ҳам мусҳафни ушласа бўлади", дебди. Шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муҳсафни бетаҳорат ушлаш қатъиян ножоиз. Валлоҳу аълам!